<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<title>Яшадим бир умр</title>
<lyrics>[V1]
 Мени хар сония
 Юлганлар билан
 Қадрим оёқ ости
 Қилганлар билан
 Мени ёлғондакам
 Севганлар билан
 Яшадим бир умр
 Бағримни тилиб

[V2]
 Жоним тутганларим
 Найзалар санчди
 Бу хам камлик қилди
 Топтади, янчди.
 Ким эшигин ёпди
 Ким эшик очди
 Яшадим бир умр
 Ўзимча билиб

[V3]
 Кимдир манфаат учун
 Келди қошимга
 Дўсман деб солдилар
 Захар ошимга
 Қанчалар оғир кун
 Тушса бошимга
 Яшадим бир умр
 Қаҳрни тийиб

[V4]
 Раббим келинг тезроқ
 Нажот истайман
 Сиз билан бир гўзал
 Хаёт истайман
 Бу ёлғон дунёда
 Сабот истайман
 Яшадим бир умр
 Юрагим эзиб

[V5]
 Кимга бориб айтай
 Дардим бедаво
 Хеч кимдан топмадим
 Садоқат, вафо
 Мени олиб кетинг
 Раббим илоё
 Яшадим бир умр
 Дунёдан безиб

[V6]
 Хаёлимда лак лак
 Фаришта келар
 Буюк лашкарингиз
 Самода елар
 Кимни қандайлигин
 Бир Худо билар
 Яшадим бир умр
 Чин дилдан севиб...</lyrics>
</song>